ҚР Президенти аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмалар берди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари ҳуқуқлари бўйича вакил Светлана Жақиповани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Йиғилишда аҳоли турмуш сифатини ошириш ва ижтимоий таъминот тизимини институционал даражада модернизация қилиш масалалари муҳокама этилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Светлана Жақиповага аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларини кафолатлаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берди.

Хусусан, Президент кўп болали оналар, ёлғиз оналар ва ногирон болани тарбиялаётган оналар каби ижтимоий қатлам вакиллари билан фаол иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилишини қатъий назорат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Президент ногиронлиги бўлган шахслар муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб, ушбу тоифага мансуб қозоғистонликларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берадиган қонунчилик ва институционал базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

Йиғилиш якунида Президент таклиф этилаётган усулларни самарали амалга оширишда Вакилнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши муҳим эканини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар