10:09, 25 Июль 2025 | GMT +5
ҚР Президенти 29 июль куни Туркияга расмий ташриф билан боради
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 июль куни расмий ташриф билан Туркияга боради.

— Анқарада икки давлат раҳбарлари музокаралар ўтказади ва Қозоғистон-Туркия стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилади.
Президентлар Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг бешинчи йиғилишини ҳам ўтказадилар, — деб ёзади Ақорда расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, кеча Президент самолёт ҳалокати муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдиргани ҳақида хабар берган эдик.