ҚР МСК аъзоси: АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказишга тайёрмиз

None
Фото: azattyq.org/ Asemgul Mukhytkyzy
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шавкат Ўтемисов атом электр станциясини қуриш бўйича референдумга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида тушунтириш берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Референдум ўтказилиши эълон қилинди. Уни амалга ошириш санаси кейинроқ эълон қилинади. Умуман олганда, Марказий сайлов комиссияси томонидан бу ишларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Яъни, сайловчилар рўйхатини тузиш, ҳудудий сайлов комиссиялари билан боғлиқ ишлар эътиборга олинади», — деди Шавкат Ўтемисов Парламент Мажилисида журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Шу муносабат билан МСК аъзоси келгусида режалаштирилган барча тадбирлар амалга оширилишини айтди.

Шу билан бирга, журналистлар агар жорий йилда референдум ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинса, Марказий сайлов комиссияси ушбу кампанияга қанчалик тайёр бўлишини сўради.

«Референдум ўтказиладиган сана ҳозирча маълум қилинмаган. Бу йил ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинса, Марказий сайлов комиссияси тайёр бўлади», — деди МСК аъзоси.

Хусусан, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йил 1 сентябрдаги нутқида атом электр станциясини қуриш масаласини умумхалқ референдуми орқали ҳал қилиш кераклигини таъкидлаган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар