ҚР Мажилиси раиси: Президент ҳар бир Мурожаатномасида мамлакат тараққиёти учун тизимли ислоҳотларни ишга туширади

Маъруза аввалида фракциянинг кенгайтирилган йиғилишини кириш сўзи билан ҚР Мажилиси спикери, «АМАНАТ» партияси раиси Ерлан Қошанов очар экан, ўтган йилги референдумда Давлат раҳбари томонидан амалга оширилган сиёсий ислоҳотларни, янгиланган Конституцияни халқ ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганини таъкидлади. Шунингдек, Давлат раҳбари ҳар бир Мурожаатномасида мамлакатда адолат ва демократия тамойилларини қарор топтириш ва мустаҳкамлаш учун тизимли ва босқичма-босқич шароит яратиб бераётганини алоҳида қайд этди.
«Давлат раҳбари ташаббуси билан бу йил биринчи марта ғалаба қозонган партия Бош вазир номзодини таклиф қилди. Бугун, янги сиёсий мавсум арафасида биз яна бир анъанани бошлаймиз. Фракция йиғилишида илк бор Президент Мурожаатлари ва Сайловолди дастурлари ижроси юзасидан Бош вазирнинг ахборотини тинглаймиз. Шунинг учун кўпчилик овозга эга бўлган партия сифатида биз Ҳукумат раҳбарини фракция йиғилишига алоҳида таклиф қиламиз», - деди Ерлан Қошанов.