ҚР Конституциявий суди судьялари тайинланди

None
ASTANA. Kazinform - Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди судьялари тайинланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Конституцияга мувофиқ, Парламентнинг ҳар бир палатаси Конституциявий суднинг учтадан судьясини тайинлайди. Номзодларни палата раиси тақдим этади. Шу муносабат билан Сенатдан Конституциявий суд судьялари лавозимига Ерлан Сарсембаев, Асан Ескендиров ва Айгул Қидирбаева номзодларини таклиф этаман. Таклиф этилган номзодлар Сенатнинг Конституциявий қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитаси йиғилишида олдиндан муҳокама қилинди», — деди Сенат Раиси Маулен Ашимбаев.

Умумий йиғилишда палата депутатлари қайд этилган шахсларни Конституциявий суд судьялари лавозимларига тайинлаш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватладилар.

Шу муносабат билан улар 2023 йил 1 январдан янги вазифаларини бажаришга киришадилар.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг бугунги Фармони билан Элвира Абилхасимқизи Азимова Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси лавозимига тайинланган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram