ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: 2021 йилда 255,1 миллиард тенгелик 281 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди
2021-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан умумий қиймати 4,4 триллион тенге 934 инвестиция лойиҳасини ишга тушириш кўзланган.
Бу лойиҳалар сут-товар фермалари, паррандачилик фермалари, репродукторлар, боқиш майдонлари, шакар заводлари каби йўналишларни ўз ичига олади.
2021 йилда умумий қиймати 255,1 миллиард тенге бўлган 281 та, жумладан, чорвачилик соҳасида 145,4 миллиард тенгелик 180 та лойиҳа, ўсимликчилик соҳасида 109,7 миллиард тенгелик 101 та лойиҳа амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.
2022 йилда умумий қиймати 581,1 миллиард тенге бўлган 312 тага яқин лойиҳани, жумладан, қуйидаги йўналишларда амалга ошириш режалаштирилган:
чорвачилик соҳасида – 259,1 миллиард тенгега 197 та лойиҳа;
балиқчиликда – 7,6 миллиард тенгелик 7 та лойиҳа.
ўсимликчилик соҳасида – 299,4 миллиард тенгелик 99 та лойиҳа;
озиқ-овқат ишлаб чиқаришда – 15,1 миллиард тенгелик 9 та лойиҳа.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иқтисодиётнинг реал секторига инвестицияларни жалб қилиш бошқарманинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлайди.
Қишлоқ хўжалигига инвестицияларнинг кириб келиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш давлат аграр сиёсатининг асосий элементларидан биридир. Инвестиция фаолияти бутун қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омилидир.