14:45, 17 Март 2023 | GMT +5
ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 20 минг тонна пиёз экспорти учун квота жорий қилмоқчи
ASTANА. Кazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги апрель ойида 20 минг тонна пиёз экспорти учун квота жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда вазирнинг «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган буйруғида ёзилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Буйруқда «2023 йил 28 апрелгача Қозоғистон ҳудудидан учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига 20 минг тонна пиёз экспорт қилиш учун миқдорий квота жорий этилсин» деб ёзилган.
Ушбу буйруқ кучга киргандан сўнг, ариза берган ҳар бир экспортчига 500 тонна лимит берилади.
«Қозоғистон ҳудудидан товар олиб чиқиш квотаси тўлиқ тугатилгунга қадар амалга оширилади», — дейилади буйруқда.
Ҳужжат 29 мартгача жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.
Муаллиф: Алихан Асқар