ҚР Ҳукуматида иқтисодиётнинг янада ўсишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган йиғилишда 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Ҳукуматнинг 2024 йилга мўлжалланган иш режаларига бағишланган Давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтадиган кенгайтирилган йиғилишга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Кazinform.

ҚР Ҳукуматида иқтисодиётнинг янада ўсишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Фото: Ҳукумат

Давлат раҳбарининг Мурожаатномалари ва сайловолди дастурида белгиланган ислоҳотларни давом эттириш доирасида иқтисодиётнинг янада юксалишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм каби соҳалардаги вазифа ва лойиҳалар ижроси ҳамда фуқароларни иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, сармоя жалб этиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, инфляция даражасини янада пасайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар