ҚР Ҳукумати бугун 6 ойлик реал иқтисодий натижаларни муҳокама қилади

ASTANA. Kazinform – Ҳукуматнинг бугунги мажлисида январь-июнь ойларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари сарҳисоб қилинади ва республика бюджети ижроси кўриб чиқилади.

Үкімет үйі
Фото: ҚР Ҳукумати

“Сессия якунлари бўйича Ҳукумат раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилади”, – дейилади матбуот-релизида.

Ҳукумат мажлиси PrimeMinister.kz сайти, YouTube расмий канали, Facebook ижтимоий тармоғи, шунингдек, UKIMET Telegram-каналида жонли эфирда намойиш этилади. Матбуот анжумани YouTube расмий канали ва Facebook ижтимоий тармоғида ҳам трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида ҚР Бош вазири Олжас Бектенов ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берган эди.

Мемлекет басшысы Премьер-министр Олжас Бектеновті қабылдады
Фото: Ақорда

Шунга кўра, бугунги кунда Қозоғистонда жами 2,3 триллион тенгедан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилиб, 20 мингга яқин иш ўрни яратилаётган 45 та йирик саноат лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Шунингдек, фермерларга сувни ўз вақтида етказиб бериш бўйича ишлар назоратга олинганини маълум қилди. Шу мақсадда ҳудудларда ҳудудий штаблар иш олиб бормоқда.

Президентга экиш ишлари якунлангани, ҳосилни йиғиб олишга тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берилди. Жорий йилда республика бўйича 23,7 миллион гектар майдонга экин экилди. Йил бошидан буён қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларнинг умумий ҳажми 4 фоизга ошди.

Ҳукумат раҳбари Президентга энергетика ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, рақамли трансформация ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев иқтисодиётдаги институционал ўзгаришлар, ҳудудларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича қатор топшириқлар берди.

а
Фото: Манғистау вилояти ҳокимлиги

Миллий статистика бюросининг дастлабки маълумотларига кўра, январь-апрель ойларида мамлакат реал ялпи ички маҳсулоти 6 фоизга ўсган. Бу кўрсаткич январь-март ойларидаги ўсишдан (5,6 фоиз) ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (3,4 фоиз) қарийб икки баробар кўпдир.

Улардан товар ишлаб чиқариш ҳажми 7,5 фоизга ошиб, иқтисодиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Саноат ишлаб чиқариши 6,4 фоизга, жумладан, ишлаб чиқариш саноатининг ўсиши 7,2 фоизга ўсди.

Ишлаб чиқариш ҳажми ошган маҳсулотлар қаторида кунгабоқар ёғи, ун, шакар, гуруч, табиий уран, бензин, дизель ёқилғиси, тайёр бетон, ўғит, пўлат, чўян, юк вагонлари, темир йўл локомотивлари бор.

Вагон
Фото: Railways Systems KZ

Тоғ-кон саноатининг ўсиши 7,1 фоизга етди (биринчи чоракда — 6,1 фоиз), бу нефть (8,8 фоиз), кўмир (11,2 фоиз) ва металл рудалари (1,4 фоиз) қазиб олиш ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ.

Сўнгги хабарлар