Ҳукумат 2030 йилгача бўлган Қозоғистон Республикасининг ҳудудий ривожланиш концепциясини маъқуллади
ASTANA. Kazinform — Президент топшириқларини амалга ошириш ва ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида ҚР Ҳукумати Қозоғистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган ҳудудий ривожланиш концепциясини маъқуллади.

Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Бауиржан Омарбеков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжат аҳолининг турмуш сифатини оширишга, макроҳудудлар ва ривожланишнинг асосий йўналишлари асосида ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини очишга қаратилган.
Бу — агломерациялар, моношахарлар, таянч қишлоқлар ҳамда янги Алатау шаҳри. Ҳужжатда ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмасига эришишдаги тафовутларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
“Бугунги кунда Ҳудудий стандартлар тизимига мувофиқ, аҳоли пунктларининг таъминланганлик даражаси 64%ни ташкил этди. 2028 йилга қадар бу кўрсаткич 70%га етиши башорат қилинмоқда. Бундан ташқари, 2030 йилга қадар мамлакат ялпи ички маҳсулотида кичик ва ўрта бизнеснинг улуши 40%гача етказилиши кутилмоқда”, — дея таъкидлади Бауиржан Омарбеков.