ҚР Энергетика вазири ўринбосари: Қозоғистонда АЭС қурилиши масаласи ўрганилмоқда
«Президентимиз ўз Мурожаатномасида бу масалани бир йил муддатда ўрганиш бўйича топшириқ берди. Ҳозир биз бу борада фаол ишлаяпмиз. Яъни, бизнинг вазифамиз бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган мезонларни инобатга олган ҳолда, мамлакатдаги АЭС жойлашишини аниқлашдан иборат. Шунингдек, биз халқаро экспертлар билан, жумладан, технология ва энергетика бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқдамиз. Электр энергиясини истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш балансига қараймиз, бизда камомад борми ёки йўқми, агар мавжуд бўлса, қайси йилда ва қайси ҳажмда. Бу ишларнинг барчаси ҳозир комплекс тарзда амалга оширилмоқда», — деди Мурат Журебеков Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Бундан ташқари, маърузачи халқаро экспертлар иштирокида АЭС билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бир йил ичида вазирлик ушбу масалани бундан кейин амалга ошириш бўйича ўз қарашларини тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев халққа Мурожаатномасида 2030 йилга бориб электр энергияси тақчиллиги юзага келишини, жаҳон тажрибаси энг яхши йўл – тинч атомни тақдим этаётганлигин таъкидлаган.
Муаллиф: Aйжан Серикжанқизи