ҚР Энергетика вазири: АЭС қуриш энг истиқболли ечим ҳисобланади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон атом энергетикасини ривожлантириш учун етарли салоҳиятга эга. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Биз дунёдаги энг йирик табиий уран ишлаб чиқарувчимиз. Биз ядро ёқилғиси компонентларини ишлаб чиқарамиз, мамлакатимизда уран изотопларини бойитиш хизматлари мавжуд.

Ўтган йили Улби металлургия заводи негизида Хитойнинг атом электр станциялари учун тайёр ядро ёқилғиси ишлаб чиқарувчи завод очилди. Ядро ёқилғисини фаол ишлаб чиқариш бошланди», - дея вазир Қозоғистоннинг бу борадаги кадрлар сиёсати шаклланганини таъкидлади.

«Биз атом саноати ва илм-фан соҳасида 24 мингга яқин кишини иш билан таъминлаймиз. 2010 йилдан буён Қозоғистон олий ўқув муассасаларида 3200 киши ядро ва техник физика бўйича ўқитилди. Қозоғистон Миллий ядро маркази ва Ядро физикаси институтида 3 та ядровий тадқиқот реакторлари мавжуд. Фойдаланишга топширилганидан буён ушбу реакторлардан мутахассисларимиз муваффақиятли фойдаланмоқда. Илмий ишларнинг натижалари жаҳон ҳамжамияти томонидан, жумладан, атом электр станцияларини лойиҳалашда фойдаланилади.

Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчиманки, Қозоғистон 1973-1999 йилларда БН-350 тўлиқ саноат ядро реакторидан фойдаланган ва унинг ишлаши давомида муаммосиз ишлашини таъминлаган. Бу Қозоғистоннинг имконияти ва салоҳиятидан далолатдир», - деди вазир.

Шунингдек, у ўтган ҳафтада Россия ва Қозоғистон Президентлари иштирокида Россия олий ўқув муассасаларида ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш бўйича меморандумларни имзолади.

«Бўлажак электр энергияси тақчиллигини, глобал экологик кун тартиби, ишлаб чиқариш қувватларининг ёмонлашуви, шунингдек, Қозоғистоннинг атом энергетикасини ривожлантириш, АЭС қуриш бўйича катта салоҳияти туфайли кўмир ишлаб чиқаришга қарамликни камайтириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда энг истиқболли ечимдир», - деди Болат Ақшолақов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар