ҚР Элчиси Нидерландия Саноат ва иш берувчилар конфедерацияси раҳбари билан учрашди

BRUSSELS. Kazinform - Қозоғистоннинг Нидерландиядаги Элчиси Асқар Жумағалиев Нидерландия Саноат ва иш берувчилар конфедерацияси (VNО-NCW) раиси Ингрид Тайсен билан учрашди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

VNО-NCW Нидерландиядаги энг йирик иш берувчилар федерацияси бўлиб, унга иқтисодиётнинг турли соҳаларидан 185 мингдан ортиқ компаниялар киради.

Конфедерация норасмий равишда «Голландия бизнесининг овози» сифатида танилган бўлиб, маҳаллий бизнеснинг маҳаллий ва хориждаги умумий манфаатларини ифодалайди ва ўз аъзолари учун турли хизматларни тақдим этади.

Суҳбат чоғида А.Жумағалиев суҳбатдошга Алматидаги «январ фожиаси»дан сўнг вазият тўлиқ барқарорлашгани, мамлакат раҳбарияти томонидан аҳолининг ижтимоий хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, таркибий ўзгаришлар, шунингдек, Голландиялик ва хорижий инвесторларнинг Қозоғистондаги ҳуқуқлари тўғрисида маълумот берди.

VNО-NCW раҳбари Қозогғистондаги вазият нормаллашганидан ва Қозоғистон томони инвестициялар бўйича халқаро мажбуриятларга Голландиянинг инвестициялар ҳажми бўйича етакчи хорижий давлат сифатидаги позициясини (Қозоғистон иқтисодиётида тахминан 100 млрд доллар) ҳисобга олган ҳолда содиқлигидан мамнунлигини билдирди.

Нидерландиянинг янги коалиция ҳукумати якуний шакллантирилиши муносабати билан Нидерландия Ташқи савдо вазири бошчилигидаги нидерланд бизнеси вакилларининг Қозоғистонга режалаштирилган ташрифининг ташкилий ва мазмунли масалалари кўриб чиқилди.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар