13:20, 24 Июнь 2023 | GMT +5
ҚР Элчихонаси ўз фуқароларини Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларга бормаслик ҳақида огоҳлантирди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси Қозоғистон фуқароларини Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларига бормасликка чақирди, деб хабар беради Кazinform.

«Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларидаги хавфсизлик ҳолати туфайли ушбу ҳудудларга ташриф буюришдан тийилишингизни сўраймиз.
Россия Федерациясида, айниқса Украина билан чегарадош ҳудудларда бўлган мамлакатимизнинг барча фуқароларига Қозоғистоннинг Россиядаги Элчихонасида рўйхатдан ўтиш тавсия этилади (консуллик рўйхатига ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин).
Фавқулодда вазиятлар юзага келганда Қозоғистон Республикаси фуқароларига барча зарур ёрдам кўрсатилади.
Қозоғистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг оператив тармоғи телефон рақами: +7-925-897-71-14», - дейилади Қозоғистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси расмий хабарида.