ҚР Бош вазири: Ҳудудларда дам олиш кунлари чекловларни юмшатиш масаласини кўриб чиқишни топширди

«Умумий эпидемиологик вазият яхшиланмоқда, касаллик даражаси пасаймоқда. Ўтган ҳафтада вируснинг репродуктив индекси 1дан пастга тушиб, ҳозирда 0,93 даражасига етди. Касалхона ётоқ ўринлари 49 %, реанимация бўлимлари 46 % билан банд», - деди ҚР Бош вазири.
Шунингдек, у расмийларга эмлаш кампаниясини кучайтиришни топширди.
«Тахминан вакцинанинг биринчи компонентини 6,5 млн киши олган ва 5 млдан ортиқ одам иккинчи компонентни олди. Эмлаш кампаниясини янада кучайтириш зарур. Идоралараро комиссияга эпидемиологик вазият барқарорлашаётган ҳудудларда Ashyq тизимида иштирок етувчи тадбиркорлик субъектлари учун ҳафта охири чекловларни юмшатиш масаласини кўриб чиқишни топшираман», - деди ҚР Бош вазири, ишни назорат қилишни Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжановга топширди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай