ҚР Бош вазири Туркия вице-президенти Фуат Октай билан музокаралар ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октай билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Ҳукуматнинг Telegram саҳифасида хабар берилди.

Фуат Октай билан учрашувда Алихан Смаилов Туркия Қозоғистоннинг ишончли иқтисодий ва сармоявий ҳамкори эканини таъкидлади.

2021 йил якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ўсиб, 4,1 миллиард долларни ташкил этди.

Туркия охирги 15 йил ичида мамлакат иқтисодиётига 3,5 миллиард доллар сармоя киритди.



Сўнгги хабарлар
telegram