ҚР Бош вазири Тошкентда Ўзбекистон Президенти билан учрашди

None
Фото: primeminister.kz
ASTANА. Кazinform – Тошкентда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Алихан Смаилов Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломини етказди ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ишонч ва ўзаро англашувга асосланган стратегик шерикликнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади. Хусусан, олий даражадаги сўнгги музокаралар натижасида эришилган келишувлар ижроси икки давлат ҳукуматларининг алоҳида назоратида.

Шу билан бирга, Бош вазир икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 20-мажлиси якунлари ҳақида маълумот берди, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, экология, транзит-транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ўзаро савдода товар номенклатурасини кенгайтириш, янги инвестиция ва кооперация лойиҳаларини ишга тушириш бўйича ишларни давом эттириш бўйича келишувларга эришилди.

photo

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида икки давлат ўртасида саноат соҳасида самарали ҳамкорлик қилишга туртки бўладиган «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси марказини қуриш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунларига кўра, икки давлат ҳукуматлари давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида фаол ишларни давом эттиришга тайёр эканлиги таъкидланди.


Сўнгги хабарлар
telegram