ҚР Бош вазири ўринбосари «Январ воқеалари»да ёқиб юборилган «Qazaqstan» телеканали биносига ташриф буюрди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов пайшанба куни Алматига амалий ташриф билан келди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияга таяниб.

Е. Тоғжанов №7 клиника фаолияти билан танишди. Мазкур тиббиёт масканида жами 9 та олий ўқув муассасаси ва 10 та касб-ҳунар таълими муассасаларига тиббий хизмат кўрсатилди. Шаҳар бўйлаб талабалар, катталар ва болаларга хизмат кўрсатади.


Бош вазир ўринбосари пойтахтдаги «Sady» марказига ҳам ташриф буюрди. Спорт мажмуасида нафақат машғулотлар, балки кураш ва бошқа спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар ҳам ўтказилиши мумкин. Мажмуанинг асосий вазифаси жанг санъати бўйича машғулотлар ўтказишдир. Мажмуадаги замонавий меҳмонхона спортчиларнинг барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яратилган.

Бош вазир ўринбосари «Январ воқеалари» чоғида талон-тарож қилинган ва ёқиб юборилган «Qazaqstan» миллий телеканалининг Флмати бўлимида ҳам бўлди. Бинони кўздан кечириб, реконструкция ишларининг бориши билан қизиқди. Ташриф давомида янги бинонинг чизмалари тақдим этилди.





Сўнгги хабарлар
telegram