ҚР Бош вазири ревакцинация ишларини фаоллаштириш бўйича топшириқ берди

NUR-SULTAN. Kazinform - Коронавирусга қарши кураш билан боғлиқ барча масалалар Идоралараро комиссия йиғилишларида зудлик билан кўриб чиқилиши керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Умуман олганда, айниқса, пойтахт ва Қарағанди вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайганини кўрмоқдамиз. Республика бўйича ҳар куни 3 минггача ҳолат қайд этилади. Бу юқори кўрсаткич. Шу боис коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия вилоятлар ва «Атамекен» палатаси билан аввал келишилган чекловчи чораларни кучайтирди», — деди А.Смаилов.

Шу муносабат билан Ҳукумат раҳбари Соғлиқни сақлаш вазирлигига эпидемиологик вазият юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориш бўйича топшириқ берди.

«Чеклов чораларига риоя этилишини таъминлаш керак. Ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби асосий профилактика чораларига қатъий риоя қилиш муҳимдир. Эмлаш ва қайта эмлашнинг паст даражаси эпидемиологик вазиятнинг кескин ёмонлашишига олиб келади. Бошқармаларга аҳолини эмлаш ва қайта эмлаш ишларини кучайтиришни топшираман. Барча муаммоли масалалар Идоралараро комиссия йиғилишларида зудлик билан кўриб чиқилиши ва тегишли чоралар кўрилиши керак», — деди Алихан Смаилов.

Фото: t.me/KZgovernment

Сўнгги хабарлар