ҚР Бош вазири Осиё давлатларини Транскаспий транспорт йўналишидан фаол фойдаланишга чақирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Боао Осиё форумида Осиё давлатларини Транскаспий халқаро транспорт йўналишидан фаол фойдаланишга чақирди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
None
None

«Жорий йилнинг март ойида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев янги сиёсий ислоҳотларнинг кенг қамровли дастурини тақдим этди. Муҳим сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш ва инқирозга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга оширишнинг миллий режаси тасдиқланди. Бу чора-тадбирлар давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини бажариш ва барқарор ривожланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш имконини берди», - деди А.Смаилов.

Бош вазир таъкидлаганидек, форум мавзуси жаҳон ҳамжамиятининг пандемиядан кейинги ривожланишга бўлган ғамхўрлигини тўлиқ акс эттиради.

Ўз навбатида, Қозоғистон пандемия туфайли юзага келган инқирозни енгиб ўтиш ва барқарор халқаро иқтисодий алоқаларни тиклашдан манфаатдор.

Шу муносабат билан Бош вазир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVID-19га қарши глобал эмлашни таъминлаш стратегиясига риоя қилган ҳолда вакциналар ва дори воситаларини адолатли тақсимлаш қоидаларини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Алихан Смаилов, шунингдек, «Бир камар, бир йўл» ташаббуси доирасида ҳамкорликнинг юқори суръатини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.

«Қозоғистон «Ипак йўли иқтисодий камари»нинг асосий бўғини сифатида халқаро транзит юк ташишнинг узлуксиз таъминотини мустаҳкамлайди. Шу муносабат билан биз хорижий ҳамкорларга транспорт хавфсизлиги бўйича энг юқори талабларга жавоб берадиган ва трансконтинентал юк ташиш талабини тўлиқ қондиришга қодир бўлган Транскаспий халқаро транспорт йўналишидан фаол фойдаланишни тавсия қиламиз», — деди бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги БАФ конференцияси «Дунё ва пандемия: Глобал тараққиёт ва умумий келажак учун ўзаро ҳамкорлик» шиори остида ўтказилмоқда.


Сўнгги хабарлар