ҚР Бош вазири миграция масалалари бўйича вазирликларга бир қатор топшириқлар берди

«Умуман олганда, жорий йилнинг биринчи ярмида миграциянинг ижобий сальдоси шаклланди. Шу билан бирга, мен қуйидаги масалаларга эътибор қаратаман. Биринчидан, Фан ва олий таълим вазирлиги етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан биргаликда академик мобилликни кенгайтириш бўйича самарали чоралар кўрсин. Хорижий ўқитувчилар ва ёш олимларни жалб этиш дастури доирасидаги фаолиятни кучайтириш зарур. Бу иш мунтазам равишда олиб борилиши ва Фан ва олий таълим вазирлигининг назоратида бўлиши керак», — деди А. Смаилов.
Шу билан бирга, Ҳукумат раҳбари Рақамли ривожланиш вазирлигига IТ-мутахассисларини мамлакатга жалб этиш борасидаги ишларни кучайтириш бўйича топшириқ берди.
Бош вазир Меҳнат вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирликларига мамлакатда талаб юқори бўлган мутахассислар ёки хорижда муваффақиятли бизнес лойиҳаларига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга соддалаштирилган тартибда киришини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Яъни, мамлакатда ушбу бизнес лойиҳаларнинг амалга оширилишига имконият яратиш керак.
«Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги вилоят ҳокимликлари билан биргаликда ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтириши керак. Шу билан бирга, бошқа давлат органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш зарур. Хусусан, Меҳнат вазирлиги Қозоғистон фуқароларининг хориждаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи ишларга алоҳида эътибор қаратиши керак», — деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов