ҚР Бош вазири қизамиққа қарши эмлаш ишларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида қизамиққа қарши эмлаш ишларини кучайтириш бўйича топшириқ берди. Ҳукумат раҳбари бундай хавфли касалликларга қарши бошқа йўл билан курашиш мумкин эмаслигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

вакцинация
Фото: Kazinform

- Касалликнинг кўпайишини тўхтатишимиз керак. Маълумки, қизамиқ болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис чора-тадбирларни нафақат соғлиқни сақлаш тизими, балки фуқароларнинг ўзлари ҳам кўриши керак. Булар бизнинг болаларимиз, биз уларга ғамхўрлик қилишимиз, уларнинг соғлигини мухофаза қилишимиз керак. Эмлашдан ташқари, бундай хавфли касалликларга қарши курашишнинг бошқа усули йўқ. Шунинг учун эмлаш ишларини кучайтириш керак», - деди Алихан Смаилов.

Бош вазир Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга эмлаш зарурати бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Барча ҳокимларга эмлаш масаласини шахсий назоратда ушлаб туриш ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ишларни мувофиқлаштириш топширилди.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар