ҚР Бош вазири: Қўшни давлатлардаги эпидемиологик вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин барча ҳудудларда коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Умумий эпидемиологик вазият яхшиланмоқда. Барча ҳудудларда вирусли инфексия даражаси, оғир аҳволдаги беморлар, стационар ва амбулатор беморлар сони камайди. Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари «қизил» зонадан чиқди. Энди яна тўртта вилоят қолди. «Сариқ» зонада 4 та, «яшил» зонада 9 та вилоят мавжуд. Бироқ қўшни давлатлардаги вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак. Барча ҳудудларда чеклов чораларини таъминлаш зарур. Мониторинг гуруҳлари кучайтирилган режимда ишлаши керак», - деди у Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир, шунингдек, эмлаш даражаси сезиларли даражада яхшиланмаганини қайд этди.

«Ҳозирги кунда 8,3 миллиондан ортиқ киши вакцинанинг биринчи компонентини, 8,5 миллиондан ортиқ киши иккинчи компонентини олган. Нур-Султан, Шимолий Қозоғистон, Манғистау, Қостанай, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари фаоллашсин.

Ҳокимликлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасалари омборларидаги дори воситалари ва маҳсулотларни текширишдан ўтказиб, улар билан тўлиқ таъминланишини таъминлаши лозим», — деди Aсқар Мамин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар