ҚР Бош вазири Инқирозга қарши тезкор штабнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Инқирозга қарши чора-тадбирлар бўйича тезкор штаб йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.

Бош вазир Алихан Смаилов раислигида Инқирозга қарши чора-тадбирлар бўйича тезкор штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда иқтисодиётнинг тармоқ йўналишлари, транспорт ва логистика, контрагентлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар, шунингдек, маҳаллий бизнеснинг бошқа масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозирда Қозоғистон Ҳукумати «Атамекен» МТП, АХММ ва саноат бизнеси билан биргаликда Қозоғистон иқтисодиётига реал хавф ва таъсирларни, шунингдек, салбий таъсирни юмшатиш бўйича мумкин бўлган қарши чораларни ўз ичига олган потенциал санкциялар сценарийсини ҳисоблаб чиқмоқда.

Сўнгги хабарлар