ҚР Бош вазири Инқирозга қарши чоралар режасини 25 мартгача амалга ошириш бўйича топшириқ берди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов масъул органларга 25 мартга қадар инқирозга қарши чоралар режасини амалга ошириш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

– Давлат раҳбари мамлакатимизни жадал ривожлантириш, иқтисодиёт барқарорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш бўйича улкан вазифаларни белгилаб берди. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга эътиборингизни қаратмоқчиман.

Биринчидан, Президент Инқирозга қарши комплекс чора-тадбирларни имкон қадар тезроқ амалга ошириш бўйича топшириқ берди.

Инқирозга қарши чоралар иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, инфляция назоратини кучайтириш, валюта бозорини барқарорлаштириш, янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган6 – деди А. Смаилов.

Шу билан бирга, Бош вазир мутасадди ташкилотларга Инқирозга қарши чоралар режасини яқин вақт ичида муҳокамага киритиш бўйича топшириқ берди.

«Шу муносабат билан Миллий иқтисодиёт вазирлигига Миллий банк ва масъул давлат органлари билан биргаликда 25 мартга қадар Инқирозга қарши чоралар режасини амалга оширишни топшираман», — деди бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар