ҚР Бош вазири Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссия йиғилишини ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказди, деб хабар беради primeminister.kz.

Йиғилишда Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлигининг электр энергияси ва телекоммуникация бозорларини монополиядан чиқариш бўйича таклифлари кўриб чиқилди.

Телекоммуникация бозорини монополиядан чиқариш чора-тадбирлари доирасида мобил алоқа хизматлари соҳасидаги энг йирик операторлардан бирининг улушини камайтириш таклиф этилди.

Бош вазир мазкур чора-тадбирларнинг иқтисодиётга таъсирини баҳолашни экспертлар даражасида ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар
telegram