ҚР Бош вазири Хитой компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

None
Фото: primeminister.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Xinjiang Hualing Industry and Trade (Group) Co. раиси Ми Йин Хуа ва Shanxi Meijin Energy Co. раҳбари Яо Цзинь Лун билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Xinjiang Hualing Хитой холдинги девелопмент, савдо, қишлоқ хўжалиги, логистика, энергетика ва бошқалар билан шуғулланади. Алихан Смаилов таъкидлаганидек, бу соҳаларнинг барчаси Қозоғистон иқтисодиёти учун устувор йўналишлар ҳисобланади.

photo

photo

Бу борада икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжуд. Бош вазир Қозоғистон Ҳукумати Xinjiang Hualing Groupнинг сармоявий ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Ми Йин Хуа Қозоғистон билан ҳамкорликни янада давом эттиришга ва келажакда турли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

photo

Хитой делегациясининг ташрифи доирасида Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Xinjiang Hualing Industry and Trade (Group) Co. компанияси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

photo


Сўнгги хабарлар