ҚР Бош вазири ЕТТБ вице-президенти Алан Пию билан музокаралар ўтказди
Онлайн учрашувда томонлар Қозоғистондаги мавжуд вазият ва ҚР Ҳукуматининг банк сектори бўйича қисқа муддатли чора-тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
Бош вазир Миллий банк ва Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги томонидан тенгега ишончни сақлаб қолиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
Қайд этилишича, Қозоғистон банк секторида катта капитал захиралари мавжуд бўлиб, бу банкларга салбий омилларга қарамасдан барқарорликни сақлаб қолиш имконини беради. Шундай қилиб, жорий йил бошидан буён банкларнинг жами активлари 148 миллиард тенгега (0,4 фоиз) ошиб, 37,8 триллион тенгега етди. Хусусий маблағлари 96 миллиард тенгега (2,1 фоиз) ошиб, 4,6 триллион тенгени ташкил қилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар амалга оширилаётган лойиҳалар ва ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.