ҚР Бош вазири «ЭксонМобил» катта вице-президенти билан Тенгиз ва Қашағанни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов «ЭксонМобил» компанияси катта вице-президенти Жон Уилан билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат раҳбари сайтига таяниб.

Томонлар Тенгиз конида келгусида кенгайтириш ва қудуқлар босимини бошқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, Қашаған конини янада ривожлантириш режалари, суюлтирилган нефть газини ички бозорга етказиб бериш ва газ ажратиш мажмуасини қуриш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ҳукумат раҳбари йирик нефть-газ лойиҳаларида маҳаллий таркибни ошириш иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири эканини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан у операторлар эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқаришга қизиққан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.
– Бу хориждан келтирилаётган қатор нефть-газ машинасозлик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қоплаш имконини беради, – дейди Алихан Смаилов.
Умуман олганда, Бош вазир Ҳукумат қўшма режаларни амалга ошириш доирасида компания билан конструктив мулоқотга доимо очиқ эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, Жон Уилан «ЭксонМобил» Қозоғистонда ўз ваколатхонасини очган биринчи хорижий халқаро нефть компанияларидан бири бўлганини эслатди.
– Бугунги кунга қадар биз республикага 28 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритдик, бу эса бизни энг йирик хорижий инвесторлардан бирига айлантиради. Қашаған, Тенгиз ва Каспий қувурлари консорциуми каби йирик лойиҳаларда узоқ йиллик ҳамкор сифатида биз икки томонлама алоқаларимиз ва стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга умид қиламиз, — деди у.