ҚР Бош вазири Чимкентда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатининг ривожланиши билан танишди

SHYMKENT. Кazinform – Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов Чимкентга амалий ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, фармацевтика ва озиқ-овқат саноати вакиллари билан учрашди. ҚР Президенти Мурожаатномасида ишлаб чиқариш салоҳиятини тўлиқ очиш, иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросининг бориши ва чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Олжас Бектенов
Фото: Рrimeminister.kz

Бош вазир шаҳарнинг саноат салоҳияти билан танишди. Ҳукумат раҳбарига маълум қилиндики, “Химфарм” фармацевтика заводи ҳудудидаги ишлаб чиқариш қуввати 1 миллиард донагача таблетка, капсула ва гранулалар, 250 миллион ампула инъекция учун эритмалар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. Фармацевтика корхонаси 89 номдаги дори воситаларини етказиб беради. Шаҳар фармацевтика соҳасидаги корхонанинг улуши 99,2 фоизни, республикада 43 фоизни ташкил этади. Корхонада 897 киши меҳнат қилади. Ходимлар мунтазам равишда Европа давлатларида касбий тайёргарлик ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.

Шымкенттің ауылшаруашылық өнімдері
Фото: Рrimeminister.kz

Ҳукумат раҳбари фармацевтика саноатида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини янада ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Шымкент фармацевтика
Фото: Рrimeminister.kz

Чимкент шаҳрининг Алтинтўбе аҳоли пунктида жойлашган «Алан ва Компания» мураббо ва шарбат ишлаб чиқариш корхонасида бўлганида маълум бўлдики, корхона соатига 7 тоннагача сабзавот ва мевани қайта ишлаш имконини берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган. 45 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими ўрнатилиб, олма, шафтоли, нок, узум етиштирилмоқда. Компанияга давлат томонидан қўллаб-қувватлаш “Инвестицион бадаллар давомида Агросаноат комплекси субъекти томонидан қилинган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия” дастури доирасида амалга оширилди.

Шымкенттің ауылшаруашылық өнімдері
Фото: Рrimeminister.kz

“Импорт ўрнини босиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантиришнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган комплекс режасида соҳанинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланди. Шу мақсадда қайта ишлаш корхоналарини сифатли хомашё билан таъминлаш, сақлаш сиғимлари ва технологик жиҳозларни модернизация қилиш учун инвестицияларни фаол жалб этиш ҳамда қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини яратиш кўзда тутилган. Бош вазир ушбу чора-тадбирлар соҳани сезиларли даражада қўллаб-қувватлаши, маҳаллий қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Бу ички бозорни тўлдириш ва импорт ўрнини босиш муаммоларини ҳал қилиш имконини беради”, – дейилади хабарда.

Амалий ташриф чоғида Ҳукумат раҳбари The Coca-Cola Company савдо белгисига эга салқин ичимликлар ишлаб чиқарадиган янги завод билан танишди. “Coca-Cola Almaty Bottlers” қўшма корхонаси Чимкентдаги савдо-логистика маркази ҳудудида жойлашган. Корхона газланган ва газсиз ичимликлар ва шиша сув ишлаб чиқаради, завод қуввати йилига 283 миллион литрни ташкил этади. 100 та иш ўрни яратиладиган лойиҳага киритилган сармоя миқдори 27 млрд тенгени ташкил этади.

Шымкенттің ауылшаруашылық өнімдері
Фото: Рrimeminister.kz
Шымкенттің ауылшаруашылық өнімдері
Фото: Рrimeminister.kz

Бош вазир маҳаллий ҳудудларда инвесторларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шунингдек, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар сифатини муттасил ошириб бориш муҳимлигига эътибор қаратди. Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасидаги тараққиётнинг кейинги истиқболларига эътибор қаратилди.

Шымкенттің ауылшаруашылық өнімдері
Фото: Рrimeminister.kz

“Давлат раҳбари Ҳукумат ва ҳокимларга иқтисодиёт тузилмасини ўзгартириш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган янги механизмларни кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берди. Хусусий инвестицияларни жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлгани учун янги корхоналар очилмоқда. Шу билан бирга, соҳа салоҳиятини янада очиш зарур. Бизнинг олдимизда бирламчи ишлаб чиқаришдан юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтиш, қайта ишлаш улушини 70 фоизга етказиш вазифаси турибди. Ҳукумат, ўз навбатида, сармоядорларни мамлакат иқтисодиёти учун муҳим лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватламоқда”, – деди Олжас Бектенов.

Шымкенттің ауылшаруашылық өнімдері
Фото: Рrimeminister.kz
Шымкенттің ауылшаруашылық өнімдері
Фото: Рrimeminister.kz

Бош вазир тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва аниқлигини янада кучайтириш муҳимлигига эътибор қаратди. Ўз навбатида, бизнеснинг ижтимоий масъулиятли бўлиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, мактаб ва болалар боғчалари ҳамда бошқа ижтимоий объектларни ободонлаштириш ва модернизация қилишга ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар