ҚР Бош вазири Бокудаги Гейдар Алиев қабрига гулдаста қўйди

ASTANА. Каzinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Озарбайжон халқи миллий етакчиси Гейдар Алиевнинг Боку шаҳридаги қабрига гулдаста қўйди, дея хабар беради Каzinform ҚР Ҳукумати расмий сайтига таяниб.
None
Фото: t.me/Kzgovernment

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир расмий ташриф билан Бокуда бўлиб турибди.

Алихон Смаилов, шунингдек, Гейдар Алиевнинг рафиқаси Зарифа Алиева қабрига гулдаста қўйди.

Фахрий кишилар дафн этилган хиёбон Бокунинг тоғли қисмида жойлашган. Бу ерда Озарбайжоннинг кўплаб таниқли фан ва маданият, сиёсат ва жамоат арбоблари дафн этилган.

Бундан аввал Қозоғистон ва Озарбайжон ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

photo


photo


photo


photo


Сўнгги хабарлар