Қозоғистон ва Озарбайжон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда
Ҳукумат раҳбари Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломини етказди ҳамда бу йил нишонланаётган Озарбайжон халқи умуммиллий етакчиси Гейдар Алиев таваллудининг 100 йиллиги юксак аҳамият касб этишини таъкидлади.
Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ишонч ва ўзаро англашувга асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади. Озарбайжон Қозоғистоннинг Жанубий Кавказдаги энг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Ўтган йилнинг охирида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ўсиб, 460 миллион доллардан ошди.4 ой якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 185 миллион долларни ташкил этиб, 40 фоизга ўсди.
«Товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича олдимизга қўйилган вазифага мувофиқ, Озарбайжон Ҳукумати билан ҳамкорликда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш устида ишлаяпмиз», – деди Алихан Смаилов.
Ўз навбатида, Илҳом Алиев Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг Озарбайжонга расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
«Ҳамкорлигимиз кун тартиби анча кенг ва йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Президентлар даражасида қабул қилинган келишувлар ҳаётга татбиқ этилаётганидан хурсандман. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар жуда юқори даражада эканидан далолат беради. Шу билан бирга, уларни янада ривожлантириш учун бизда улкан имкониятлар мавжуд. Биз келишиб олган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши товар айирбошлаш ҳажмини оширишга хизмат қилади ва энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда янада йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча бизнес имкониятларини яратади», — деди Илҳом Алиев.