ҚР Бош вазири Озарбайжонга расмий ташриф билан борди

BAKU. Каzinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Озарбайжон Республикасига расмий ташриф билан борди, дея хабар беради Каzinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: t.me/KZgovernment

Қозоғистон Ҳукумати раҳбарини Боку аэропортида Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Али Аҳмедов ва Қозоғистоннинг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алим Байел кутиб олди.

Ташриф доирасида Қозоғистон Ҳукумати раҳбари Алихан Смаилов Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашади ва Озарбайжон Бош вазири Али Асадов билан давлатлараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.

Хусусан, транспорт-логистика, савдо, энергетика, аграр сектор, IT ва саноат кооперацияси соҳаларида қўшма қадамлар кўриб чиқилмоқда.

photo


photo


Сўнгги хабарлар