ҚР Бош вазири биринчи ярим йилликда ўсиш кўрсатган тармоқлар ҳақида гапирди

None
Фото: primeminister.kz
ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смайилов бугун Ҳукумат йиғилишида йилнинг биринчи ярмида ўсиш кузатилган тармоқларни номлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Биринчи ярим йил якунларига кўра, ялпи ички маҳсулот реал кўринишда 5 фоизга ўсмоқда. Бунга асосан кончилик ва қайта ишлаш саноати, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳисса қўшди. Ишлаб чиқариш саноатида қарийб - 30, жумладан, автомобил ишлаб чиқаришда – 40, локомотив ва вагонлар ишлаб чиқаришда – 36, электротехника ускуналари ишлаб чиқаришда – 35, енгил саноатда – 24, шу жумладан, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қарийб 42 фоизга ошди», – деди у.

Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, ичимликлар, озиқ-овқат, пластмасса буюмлар, минерал маҳсулотлар, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш ҳам ошган. Кимё саноатида ўсиш 3,5 фоизни ташкил этди.

«Тоғ-кон саноатида ижобий суръат хом нефтнинг 5,6 фоизга, табиий газнинг 2,5 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланди. Қурилишда 12 фоиздан ортиқ барқарор ўсиш таъминланди. Қишлоқ хўжалигида ўсиш 3 фоизни ташкил этади. Хизмат кўрсатиш соҳаси қарийб 5 фоизга ўсди. Бу савдо айланмасининг 10,4 фоиз, ахборот ва алоқа 8,8 фоиз, транспорт саноатининг 7,4 фоиз ўсиши ҳисобига таъминланди.Тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаганда, асосий капиталга инвестициялар қарийб 14 фоизга ошди», – деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар