ҚР Бош вазири БААнинг йирик нашрларидан бирига интервью берди

None
ASTANA. Кazinform – Бирлашган Араб Амирликларига биринчи расмий ташрифи доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг «Ал-Иттиҳод» газетасида интервьюси чоп этилди, деб хабар беради Кazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларига тўхталиб, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг ўсиш суръатларига тўхталди.

«Биз иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли имкониятлар мавжудлигини кўрмоқдамиз ва икки мамлакат ишбилармон гуруҳларини қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ундаш ниятидамиз», — деди у.

Шу билан бирга, Алихан Смаилов Қозоғистоннинг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва CОVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларига қарши курашиш борасидаги қадамлари ҳақида гапирди.

Маълумот учун: «Ал-Иттиҳод» – БААдаги араб тилидаги кундалик нашр. Тираж 100 000 нусхадан ошади. Биринчи сони 1969 йилда чиққан, 1972 йилдан эса ҳар куни чоп этилиб келинмоқда.


Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар