09:46, 11 Август 2023 | GMT +5
ҚР Бош вазири амалий ташриф билан Жамбил вилоятига боради
ASTANА. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов бугун амалий ташриф билан Жамбил вилоятига ташриф буюради, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Ҳукуматининг расмий Теlegram-каналига таяниб.

Ҳукумат раҳбари вилоятда саноат корхоналари ва ижтимоий муассасалар, шунингдек, кимё мажмуаси, сув канали қурилишининг бориши билан танишади.
Бундан ташқари, Бош вазирнинг вилоят фермерлари билан учрашиши кутилмоқда.