ҚР Бош пркуратураси: Январ воқеаларида уюшган жиноий гуруҳлар ва бузғунчи дин вакиллари иштирок этган

NUR-SULTAN. Kazinform - Январ воқеасида уюшган жиноий гуруҳлар, бузғунчи диний оқим аъзолари иштирок этган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси махсус прокурорлар хизмати бошлиғи ўринбосари Нурлибек Сабитов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Бош прокуратура январ воқеалари билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича терговнинг бориши тўғрисида ҳисобот беришда давом этмоқда. Мазкур тадбирлар натижасида республика бўйича жами 5 мингдан ортиқ терговга қадар текширувлар рўйхатга олинган. Маълумки, Алмати, Чимкент, Ақтўбе, Атирау, Алмати, Жамбил, Қизилўрда ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида вайронагарчилик, давлат объектларини ёқиб юбориш, мулкни йўқ қилиш ва террорчилик ҳаракатлари содир этилган», — деди Нурлибек Сабитов.

Унинг таъкидлашича, ўша қайғули кунларда жиноятчилар аскарларга ҳужум қилган, йўлни тўсган, машиналарни ёқиб юборган, фуқароларни тартибсизликларда қатнашишга кўндирган, талон-тарож қилган.

«Жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартибот идораларига тўсқинлик қилиш мақсадида улар полиция биноларига ҳужум қилишган. Махсус прокурорлар оммавий тартибсизликларда уюшган жиноий гуруҳлар, бузғунчи диний оқим аъзолари ва муқаддам судланган шахслар иштирок этганини аниқлади. Бугунги кунда барча жиноят ишлари бўйича 286 нафар гумонланувчи ҳибсга олинган. Улар биноларни вайрон қилиш, ёқиб юбориш, қурол-яроғларни ўзлаштириш, давлат объектларига ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қуролли ҳужум уюштиришда фаол иштирок этгани аниқланди», — деди Нурлибек Сабитов.

Бош прокуратура вакилининг сўзларига кўра, қўлга олинган ҳар бир шахснинг жиноятга алоқадорлиги ҳақида етарлича маълумотлар мавжуд. Уларнинг барчаси ҳимояланиш ҳуқуқи, санитария меъёрлари, озиқ-овқат, дори-дармон ва тегишли сақлаш шароитлари билан таъминланган.

Сўнгги хабарлар