ҚР барча ҳудудларида карантин чоралари кучайтирилди
Қарор матнига биноан, вилоят ҳокимлари вилоят марказлари, шаҳарлар, туманлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудидан одамларнинг чиқиб кетиши ва киришини қатъий тақиқлашлари шарт. Ҳаётни қўллаб-қувватлаш ташкилотлари ходимлари ва тиббий ходимлар бундан мустасно.
Шаҳарда ва туманлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ўртасида блок ва секторларга бўлинган ҳолда назорат пунктларини ўрнатиш орқали карантин зонасида ҳаракатланиш чекланади.
Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги иштирокида COVID-19 қайд этилган қишлоқлар ўраб олинади. Қарорга биноан аэропорт, темир йўл вокзали ва автовокзаллар ёпилади, шаҳарлараро ва туманлараро автобус хизматлари, шунингдек, шахсий транспорт ҳаракатланиши мутлақо тақиқланиши керак.
Қарорнинг тўлиқ матни билан мана бу ерда танишиш мумкин.