ҚР Адлия вазирлиги рақамли суд ижрочилари тизимининг дастлабки натижаларини тақдим этди
ASTANA. Kazinform – Бугун ҚР Парламенти Мажилисида Ҳукумат соати доирасида ташкил этилган кўргазмада Адлия вазирлиги рақамли суд ижрочилари тизимининг илк натижаларини тақдим этди.

Рақамли суд ижрочиси тизимга ўтган йилнинг 20 августида қўшилган эди.
“Ижро ҳужжатлари бўйича талабларни инсон иштирокисиз, яъни хусусий суд ижрочисисиз бажаради. Робот қарзи бор одамларга хабарлар жўнатади ва тегишли чекловлар ўрнатади. Агар қарздор 30 кундан кейин ўз ихтиёри билан талабларни бажармаса, ушбу тизим ишни хусусий суд ижрочисига ўтказади”, – дейди ҚР Адлия вазирлиги Мажбурий ижро қўмитасининг бошқарма раҳбари Илияс Есалиев.
Унга кўра, барча давлат ва хусусий суд ижрочилари ушбу робот ишлаётган ахборот тизимига уланган. Етти ой ичида рақамли суд ижрочиси 650 000 ишни қўзғатди ва 176 000 га яқин ишларни якунлади. Бу давлатга 3,5 миллиард тенгега яқин даромад келтирди. Шунингдек, тизимнинг бепул хизмат кўрсатиши туфайли аҳоли 910 миллион тенге маблағ тежаб қолди.
“Рақамли суд ижрочиси фақат жарималар ва солиқ қарзларини ундириш, яъни 20 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи бўйича ҳужжатларни қабул қилади. Қолган ишлар бевосита хусусий суд ижрочиларига топширилади. Рақамли суд ижрочиси ахборот тизимига уланган ва сунъий интеллект элементларини ўз ичига олади, – деди бошқарма вакили.