Қозоқ кураши бўйича жаҳон чемпионати Ҳиндистонда бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform - Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида 26-27 февраль кунлари қозоқ кураши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан 200 нафарга яқин курашчи иштирок этади.

ҚР Президенті іс басқармасы қызметкерлерінің арасында қазақ күресінен өткен турнир
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Жаҳон чемпионати икки кун давом этади. Унда эркаклар ва аёллар 16 вазн тоифасида куч синашади.

Қозоғистонлик полвонлар мазкур мусобақага қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Терма жамоа азолари 14 февралда Алматида йиғиладилар. Жамоа таркибида Бекжан Толепов, Жумажан Қожамбеков, Ерсултан Музаппаров, Нурдаулет Жарилғапов, ⁠Зарина Сарипова, Рауза Нурмаҳамметова, Роза Нисантайқизи каби энг яхши спортчилар бор.

Сўнгги хабарлар