Қозоқ кураши бўйича жаҳон чемпионатида қозоғистонликлар яна 7 та олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида ўтказилаётган қозоқ кураши бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кунида қозоғистонликлар 7 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform мухбири «Qazaq kuresi» ассоциацияси матбуот хизматига таяниб хабар берди.
None

Мусобақанинг учинчи кунида 17 ёшдан 20 ёшгача бўлган спортчилар 5 та вазн тоифасида куч синашди. 17 ёшлилар ўртасида Ақилбек Аманули (50 кг), Али Алимби (60 кг) ва Сардар Абдисаметули (+82 кг) чемпион бўлди. Олжас Жоспар (70 кг) «кумуш», Қидирмолда Қуан (50 кг), Рузимин Туғишев (60 кг) ва Темирхан Дарусейтхандар (82 кг) кучли учликни якунлади.

20 ёшли полвонлар ўртасида Руслан Темиржан (60 кг), Жумажан Қожамбеков (74 кг), Бибарис Нуғиман (84 кг), Ерасил Амангелди (+100 кг) олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, Шоқан Нурмаханбетов (100 кг.) иккинчи ўринни эгаллади. Бу ёш тоифасида кулранг гиламда жанг қилган қозоғистонлик Алтинбек Қалмакбаев (60 кг), Ералхан Балтабай (72 кг), Мейржан Бериков (100 кг) ва Мейржан Абдималиков (+100 кг) учинчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон полвонлари 3 та олтин медални қўлга киритган эди. Мусобақанинг иккинчи кунида беш нафар спортч чемпион бўлган бўлса, бир нафар полвон кумуш медални қўлга киритди.


Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар