Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкент вилояти ҳокими билан учрашди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкулов ва элчихона вакиллари Алмаз Аубакиров, Ғалимжан Қистаубаевлар Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашиб, бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашди, – дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Йиғилганлар бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган устувор иқтисодий лойиҳаларга, жумладан, саноат, савдо-сотиқ, экспорт, импорт амалиётларини ташкил этилаётганига юксак баҳо берди. Айниқса, 2022 йил охирида Янгийўл туманида «RTS-SA» МЧЖ томонидан қиймати 300 миллион долларлик «Замонавий мультимодал логистика маркази»ни татбиқ этиш лойиҳасини алоҳида эътироф этди. Бу каби шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, келгусида энергетика, тоғ-кон саноати, транспорт ва логистика, тўқимачилик, озиқ-овқат ҳамда бошқа тармоқларда ҳам ҳамкорликларни янада жадаллаштириш зарурлиги белгилаб олинди.

Сўнгги хабарлар
telegram