Қозоғистоннинг янги биолабораторияси хорижлик олимлар учун очиқ бўлади

«Бу очиқ жараён, биз халқаро ҳамкорлик учун очиқмиз. Албатта, россиялик олимлар, лаборатория ва марказлар ҳам бу йўналишда ҳамкорлик қилишга таклиф қилинмоқда», — деди вазир.
Қайд этилишича, биохавфсизлик масаласи, айниқса, коронавирус пандемиясининг оқибатларига қарши курашиш зарурати шароитида халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
«Россия Федерацияси билан ушбу масалалар (биологик хавфсизлик – муаллиф) бўйича муваффақиятли алоқалар ўрнатилди. Биз россиялик ҳамкорларимизга Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг БМТ тизимида Биологик хавфсизлик бўйича халқаро агентликни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўз навбатида биз Россиянинг КХШТ Хавфсизлик Кенгаши қўмитаси қошидаги Биохавфсизлик бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватладик. Аслида ташкилот низомига ўзгартиришлар киритиш бўйича тегишли баённомани ратификация қилмоқчимиз», — деди Мухтар Тлеуберди.
Сергей Лавровнинг айтишича, ҳозир томонлар биохавфсизлик бўйича икки томонлама меморандумни тайёрлашни якунламоқда. Бундан ташқари, кейинги йилда томонлар биологик хавфсизликни таъминлаш, Биологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни мустаҳкамлаш масалалари бўйича КХШТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг раҳбарлари ва вазирлари даражасида тегишли баёнот ва ҳужжатларни қабул қилди.
Муаллиф: Наримбек Смағулов