Қозоғистоннинг учта вилоятида совуқ бўлиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform – 8 сентябр куни республиканинг учта вилоятида совуқ тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Қазгидрометга таяниб хабар беради.
None

Ақмўла вилоятининг шимоли, шарқида, кечаси жануби-ғарбида 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ва эрталаб вилоят шимолида туман тушиши мумкин. Вилоятнинг шимоли-ғарбида кечаси тупроқ юзасида 1 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ақтўбе вилояти шимолида тупроқ юзасида 1 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Кечаси ва эрталаб Қостанай вилояти шимоли ва ғарбида туман тушиши мумкин. Кундузи ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг шимол, шарқида 15-20 м/сга етади. Кечаси вилоятнинг шимол, ғарбида тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлади. Вилоят жанубида юқори ёнғин хавфи мавжуд.


Сўнгги хабарлар