Қозоғистоннинг учта донор ҳудуди бюджетга қанча тенге ўтказмоқда
«Жорий йилда 2020-2022 йилларга мўлжалланган умумий характердаги трансфертлар тўғрисидаги Қонуннинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, кейинги уч йиллик давр учун субсидиялар ва маблағлар миқдорини тасдиқлашни назарда тутувчи «Республика ва вилоят бюджетлари, республика аҳамиятига молик шаҳарлар, пойтахтлар бюджетлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган умумий характердаги трансфертлар ҳажми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Умумий характердаги трансфертлар ҳажми ҳудудларнинг молиявий мустақиллигини кенгайтириш ва ижтимоий нафақалар ва давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини тенглаштириш, шунингдек, марказ ва ҳудудлар ўртасидаги трансфертлар ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш бўйича янги ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилди», - деди вазир.
Бюджет донорлари ҳисобланган учта вилоятдан яқин 3 йилда 1,5 триллион тенге олиш режалаштирилган.
«Буни инобатга олган ҳолда, учта донор ҳудуд – Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари, Атирау вилояти аниқланди, улар бўйича бюджетдан олиб қўйиладиган маблағлар қуйидаги миқдорларда белгиланди: 2023 йилда - 487 миллиард тенге, 2024 йилда - 536 миллиард тенге, 2025 йилда эса 577 млрд тенге.
Қолган 17 та ҳудуд бўйича бюджет субсидиялари миқдори 2023 йилда - 4,9 триллион тенге, 2024 йилда - 5,2 триллион тенге, 2025 йилда эса 5,7 триллион тенгени ташкил этади», - деди вазир.