Қозоғистоннинг тиббиёт соҳасидаги халқаро ташаббуслари муҳокама қилинди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан учрашиб, соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш масалаларини ва Қозоғистоннинг тиббиёт соҳасидаги халқаро ташаббусларини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Томонлар Ҳукуматнинг тиббий хизматлар сифатини ошириш ва қамровини кенгайтириш, коронавирусга қарши маҳаллий QazVac вакцинасини рўйхатдан ўтказиш, тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини суғурталаш, уларнинг мақомини ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, Астана шаҳрида ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг 73-сессиясини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Бош вазир Қозоғистон ЖССТнинг Миллий соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб бораётган ишларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, шунингдек, ташкилотнинг коронавирус пандемиясини самарали енгишдаги ҳиссасини юксак қадрлашини таъкидлади.

«Ҳамкорлигимизни давом эттиришга, барча устувор йўналишларда тажриба алмашишга тайёрмиз»

, – деди Алихан Смаилов.

Унинг таъкидлашича, яқин йилларда Ҳукумат тиббиёт ходимларининг иш ҳақини босқичма-босқич ошириш, тиббиёт инфратузилмасини, жумладан, қишлоқ жойларда модернизация қилиш, касбий таълимни кучайтириш, илмий тадқиқотларни молиялаштиришни кенгайтиришни давом эттиради.

Ўз навбатида, Ханс Клюге ЖССТ Қозоғистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишларини, хусусан, аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва соҳа ходимларининг ижтимоий шароитларини таъминлашни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Бизнинг фикримизча, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тиббий суғурта тизимларини молиялаштиришни ошириш чора-тадбирлари тўғри. Бу - олдинга катта қадам. Умид қиламизки, бу тажриба Қозоғистонга ушбу соҳани янада ривожлантириш учун фойдали бўлади»

, - деди Ханс Клюге.

Сўнгги хабарлар
telegram