Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида дўл ёғиши мумкин - Қазгидромет

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 22 сентябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

об-ҳаво
Фото: Pixabay

— Антициклон тизмаси Шарқий Қозоғистонда ёмғирсиз об-ҳаво яратади. Қозоғистон Республикасининг қолган ҳудудларида жанубий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмларида момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғиши мумкин, шимолий ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Республика бўйлаб шамол тезлигининг кучайиши, жанубда чанг бўрони, шимолда бўрон бўлиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда, — дейилади хабарда.

Кечаси Абай вилояти ғарбида, Шарқий Қозоғистон вилояти шарқида 1 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон вилояти шимолида, Атирау вилояти шарқида, Манғистау ва Қостанай вилоятларининг жанубида ёнғин хавфи юқори.

Туркистон ва Қизилўрда вилоятларида, Атирау вилоятининг жануби ва шарқида, Жамбил вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Шунингдек, Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби, жануби-ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби ва шарқида ҳам фавқулодда ёнғин хавфи кутилмоқда.

Ақтўбе вилоятининг ғарби, шимоли, шимоли-шарқи ва марказида, Алмати вилоятининг шимоли ва марказида ҳам худди шундай ҳолат кутилмоқда.

Қарағанди ва Улитау вилоятларининг жанубида, Жетису вилоятининг ғарби ва шарқида ҳам фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар