Қозоғистоннинг кўп қисмида ҳаво очиқ бўлади

ASTANA. Kazinform – 7-9 октябрь кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида шимоли-ғарбий антициклон таъсири тўфайли ҳаво очиқ бўлади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

осень, погода
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

"Фақат республиканинг шимолида ва шарқида атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши муносабати билан ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда. Республика бўйлаб жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларда кучли шамол эсиши, туман тушиши, чанг бўрони бўлиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.

Кечаси шимолий ва марказий ҳудудларда термометр кўрсаткичлари 1-7 даража совуқгача пасаяди, кундузи ҳаво 4-16 даражагача исийди.

Шарқий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 5-13 даражагача тушиши, кундузи 3-11 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. 

Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати аста-секин ошиши мумкин.

Сўнгги хабарлар