20:25, 29 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистоннинг қиличбозлик бўйича эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳибига айланди
Руслан Қурбанов, Эльмир Алимжанов, Ерик Сартай, Вадим Шарлаимовдан иборат қиличбозлик бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинлари кумуш медалини қўлга киритди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Финалда Қозоғистон спортчилари Япония терма жамоасига имкониятни бой беришди. Якуний ҳисоб - 36:35
Бу Қозоғистон терма жамоасининг қиличбозлик бўйича Осиё ўйинларидаги учинчи медалидир. Кеча мамлакат спортчилари умумжамоа ҳисобида бронза медалини қўлга киритди. Бир кун аввал Эльмир Алимжонов яккалик баҳсларида учинчи бўлди.