Қозоғистоннинг қайси ҳудудларида май ойида қурғоқчилик кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Ҳукумат йиғилишида ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев май ойида қурғоқчиликдан азият чекиши мумкин бўлган ҳудудларни номлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Засуха ожидается в одном из районов Кызылординской области в ближайшие 10 дней
Фото: freepik.com

Унга кўра, май ойи республиканинг аксарият ҳудудларида иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилади, аммо донли ҳудудларда, тоғ олди ҳудудлари ва узоқ жанубда ёғингарчилик миқдори иқлим меъёрига яқин бўлиши прогноз қилинмоқда. 

«Май ойида Қостанай жанубида, Ғарбий Қозоғистон ва Манғистау вилоятларининг жануби-ғарбий ярмида, Қизилўрданинг шимоли-ғарбий қисмида, Алмати шимолида ва Жамбил вилоятларида, Қарағанди жанубида, шунингдек, Ақтўбе, Атирау, Абай ва Туркистон вилоятларининг айрим ҳудудларида қурғоқчилик кутилмоқда», — деди вазир.

Сўнгги хабарлар